Э Ъ Л О Н

Кўрилган 10801 маротаба

 

Ичимлик суви ва оқава хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

 

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 30 октябрдаги “Сув таъминоти ва канализация ташкилотларининг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорига асосан, 2016 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар учун хисоб-китоб олиб бориш тизимига махсус автоматлаштирилган компьютер дастури “Биллинг системаси” хисоб-китоб тизими жорий этилди.

     Мазкур хисоб-китоб тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 14 июндаги  “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 194-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” да белгиланган тартиблар асосида яратилган.

“Қоидалар”нинг 123-бандида: Истеъмолчи ичимлик сув таъминоти ташкилоти билан тузилган шартнома доирасидаги мажбуриятларини бажариш, жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз вақтида қайд қилиб бориш, жорий ойнинг сўнгги санасигача ичимлик сув таъминоти ташкилотига кўрсаткич — маълумотларни алоқа воситалари ёрдамида тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш;

100-бандида: Ҳисоб-китоб даврида сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган ҳолатларда ичимлик сув таъминоти ташкилоти ушбу ва кейинги давр ҳисоб-китобларини ичимлик сув ва оқова сув сарфининг ўртача суткалик нормаси асосида, шу ойда амалда бўлган тарифлар бўйича истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилгунгача (ёки ичимлик сув таъминоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилингунгача) амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Истеъмолчи томонидан кейинги кўрсаткичлар тақдим этилган ёки ичимлик сув таъминоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари назорат учун олиниб, қайд қилинган тақдирда ичимлик сув таъминоти ташкилоти ишлатилган ичимлик сув ва чиқарилган оқова сув ҳажмини ўртача суткалик сарф ҳисобида, сувни ҳисобга олиш асбобининг аввалги қайд қилинган кўрсаткичи давридан бошлаб қайта ҳисоб-китоб қилиши лозим. Бунда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинаётган ойдаги тарифлар асосида ҳисоблаб чиқилади. - деб белгиланган.

      Шу асосида “Биллинг системаси” хисоб-китоб жараёнида сув ўлчагичи мавжуд бўлган хонадонларга агар ҳар ойда сув ўлчагич кўрсаткичи вақтида киритиб борилмаса, ушбу хонадонга эски ўртача сув сарфи бўйича “Қоидалар”нинг 100-банди асосида хисоблаб борилиши маълум қилинади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси маъмурияти истеъмолчилардан ҳар ойда бир маротаба ўз хонадонларидаги сув ўлчагич кўрсаткичларини худудий “Сувоқава” филиалларининг абонентларга хизмат кўрсатиш бўлимларига алоқа воситалари орқали ёки шахсан ташриф буюриб маълумот бериб боришлари сўралади. Истеъмолчилар томонидан доимий равишда сув хисоблагич кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни ўз муддатида бериб боришлари, кўрсатилаётган ичимлик сув ва оқава хизматлари бўйича хисоб-китобларнинг тўғри ва аниқ юритилишига бош омил бўлиши яна бир бор эслатилади.

 

 

Ҳурмат билан, вилоят “Сувоқава” Давлат унитар корхонаси маъмурияти.

 

 

Охирги янгиланиш Чоршанба, 09 Ноябр 2016 08:31
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « ЭЪЛОН Ҳурматли истеъмолчилар! »