ЭЪЛОН

Кўрилган 5785 маротаба

Вилоятдаги қурилиш ташкилотларига

 

Вилоят “Сувоқава” ДУКнинг тасдиқланган режасига асосан корхона маблағлари ҳисобидан Наманган шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи сув олиш ва узатиш иншоотларидаги электр қурилмаларини электро техник лабораториядан ўтказиш ишларига 70,0 млн. сўм маблағ ажратиш режалаштирилган.

Ушбу объектларда электро техник лабораториядан ўтказиш ишларни бажариш истагини билдирган ихтисослашган ташкилотларни вилоят “Сувоқава” ДУК томонидан ўтказиладиган танловга таклиф этамиз.

Танлов вилоят “Сувоқава” ДУК биносида ўтказилади.

Танлов ўтказиш куни, вақти ҳамда объектлар бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят “Сувоқава” ДУКнинг техник ишлаб чиқариш бўлимидан олиш мумкин.

Манзил: Наманган шаҳар, Навоий кўчаси, 24-а уй, вилоят “Сувоқава” ДУКнинг маъмурий биноси. Тел.: 233-16-75.

 

Охирги янгиланиш Жума, 02 Август 2019 12:56
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « ЭЪЛОН Э Ъ Л О Н »