ЭЪЛОН!

Кўрилган 4925 маротаба

Кеча, 12 ноябр соат 17 лар атрофида Наманган шаҳар, Ҳамрох кўчасидан ўтган Ф1000 мм ли “Темир йўл” магистрал сув қувурида катта носозлик содир бўлиб, шаҳарнинг Ғунча, Ҳамрох, Н.Намонгоний, Машраб, Сирғали, А.Навоий, Бобуршох, Марғилон, Қўқон, А.Темур кўчалари хамда Ғирвон худудида ичимлик сув таъминотида тўсатдан узилишлар содир бўлди.

Шаҳар “Сувоқава” филиали хамда Марказий диспетчерлик хизмати томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, содир бўлган носозлик тунги соат 1 ларда тўлиқ бартараф этилиб, юқоридаги кўчаларда сув таъминоти йўлга қўйилди.

Ичимлик суви таъминотида юзага келган ноқулайликлар учун “Сувоқава” маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

 

 

 

 

Охирги янгиланиш Жума, 15 Ноябр 2019 11:53
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « ЭЪЛОН! ЭЪЛОН »