ЭЪЛОН!

Кўрилган 4386 маротаба

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

Ҳозирги кунда, Шимолий Фарғона каналида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги учун каналдан сув келиши тўлиқ тўхтатилганлиги сабабли, Наманган шаҳрининг асосий қисмига сув узатувчи Курашхона сув иншооти орқали ичимлик суви етказиб берилишида танқислик вужудга келиб турибди.

Курашхона сув иншоотига Қизилровот хамда Жийдакапа сув иншоотларидан етказиб берилаётган ичимлик суви миқдори Курашхона иншоотининг узлуксиз равишда сувни қайта узатиши учун етарли бўлмаганлиги сабабли, насос қурилмалари етарли сув тўплангунга қадар маълум муддат тўхтатилишига мажбур бўлинмоқда.

Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Гўзал дахаси, И.Каримов, Ж.Мангуберди, Косонсой кўчалари, Гулистон МФЙ, Ирводон ва Ровустон МФЙ ларнинг бир қисми, шунингдек 2, 3, 4, 5, 5а, 6 кичик туманлар, Елхон ва Орзу МФЙ хамда Нуробод дахаси худудларига ичимлик суви теказиб берилишида узилишлар содир бўлмоқда.

Ушбу холатлар вақтинчалик бўлиб, Шимолий Фарғона каналидаги таъмирлаш ишлари якунланиши билан сув таъминоти яна яхшиланиши маълум қилинади.

Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Сувоқава” маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

Охирги янгиланиш Пайшанба, 19 Декабр 2019 12:23
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « ЭЪЛОН! ЭЪЛОН! »