Ҳурматли истеъмолчилар!

Кўрилган 3447 маротаба

Ичимлик, оқава сув таъминоти корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматларга Карантин даврида тўловлар учун жарималар ва пениялар жорий этилмайди ҳамда қарздор истеъмолчилар бўйича судларга даъво аризалари киритилмайди, истеъмолчилар сув ва канализация тармоқлардан узилмайди.

 

Бундан ташқари, сув ҳисоблагичларнинг давлат қиёслов кўриги муддати яқинлашган ёки муддати келган сув ҳисоблагичлари бўйича ҳисоб китоблар аввалги ўртача кунлик меъёрлар асосида амалга оширилади.

 

Истеъмолчилардан ичимлик суви учун тўловларни PAYME, UPAY хамда PAYNET.UZ электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари тавсия этилади. Бунинг учун ўз мобил алоқа воситаларига юқорида кўрсатилган электрон тўлов тизимларининг мобил иловаларини юклашлари ҳамда ушбу мобил иловаларга пластик карталарини бириктиришлари лозим бўлади.

 

Шунингдек, namangansuv.uz ёки mjko.uz сайтлари орқали “Персональный кабинет» га кириб хонадонлари бўйича ичимлик суви билан ҳисоб-китобларни кузатиб боришлари ҳамда сув ҳисоблагич кўрсаткичларини киритиб боришлари мумкинлиги маълум қилинади.

 

БИЗ СИЗ АЗИЗЛАР УЧУН ИШДАМИЗ!  СИЗ ЭСА ЮҚОРИДАГИ ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЙЎЛГА ҚЎЙГАН ҲОЛДА УЙДА БЎЛИНГ!

 

Вилоят “Сувоқава” ДУК маъмурияти

Охирги янгиланиш Чоршанба, 08 Апрел 2020 07:16
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « Э Ъ Л О Н ЭЪЛОН! »