ЭЪЛОН!

Кўрилган 2272 маротаба

Ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчилар диққатига!

 

Наманган шаҳар, Ҳамрох кўчасини ободонлаштирилиши муносабати билан, давлат дастурлари асосида 2018-2019-йилларда ушбу кўчадаги Д-1000 мм ва Д-500 ммли магистрал ичимлик сув тармоқларининг реконструкция қилинган қисмини ишга тушириш учун, янги тармоқларни магистрал сув қувурларига улаш ишлари олиб борилади.

 

Шу муносабати билан, жорий йилнинг 1 май куни соат 1-00 дан 3 май куни соат 24-00 гача “Курашхона” сув олиш иншоотидан чиқувчи “Темир йўл” магистрал сув тармоғи орқали сув узатиш тўхтатилишини маълум қиламиз.

 

Бунинг натижасида, Наманган шаҳрининг марказий қисмига яъни, Ғунча, Темир йўл, Ҳамрох, С.Адашев, А.Темур, Ғирвонсой, Тўрақўрғон, Навоий, Н.Намонгоний, Сирғали, Машраб, Нодира, Қўқон, Марғилон, Бобуршоҳ, Самарқанд, Кўзагарлик, Уйчи, Бураматут, Зарафшон, Дамбоғ, Ғалча, Шерозий, Ахси, Шалдирама, Истиқлол, Ибрат кўчалари ва уларга туташ кўчаларда ҳамда Даштбоғ маҳалласи ҳудудларида ичимлик сув таъминотида 3 сутка узилиш бўлади.

 

Махсус автотранспортларда белгиланган нархларда таъминотда узилиш бўладиган ҳудудларга ташиб етказиш орқали ичимлик сув таъминоти йўлга қўйиб турилади.

 

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун имкон қадар кўпроқ, камида 3 суткалик сув заҳирасини яратиб туришларини сўраймиз.

 

Аҳоли томонидан ўта зарурат бўлганида, Наманган шаҳридаги Дўстлик бозори ҳудуди, Оромгох кўчасида жойлашган “Мингчинор” сув иншооти, Чортоқ йўли кўчасида жойлашган “Пахталиккўл” сув иншшоти ҳамда 3-кичик туманда жойлашган “Ғирвонсой” сув иншоотларидан ичимлик суви олишлари мумкинлиги ҳам маълум қилинади.

Мурожаат учун телефон: 69-2332314

 

Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун жамият маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

Охирги янгиланиш Чоршанба, 29 Апрел 2020 18:16
Ушбу бўлимга оид маълумотлар: « Ҳурматли истеъмолчилар! ЭЪЛОН! »