Шанба, 18 Апрел 2020 00:00

     Барчамизга маълумки 2017 йил 18 апрель куни Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилиб, қисқа фурсатда самарали фаолият юритаётган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими шакллантирилди, соҳада таркибий ислоҳотлар изчил амалга оширилди. Соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширадиган мутлақо янги марказлашган бошқарув тизими жорий этилди.

          Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 2 апрелдаги ЎРҚ 464- сон Қонунини билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган кун - 18 апрель, республикамизда - Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни деб белгиланди.

      Мазкур қонунининг қабул қилиниши жамиятда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизими ва унда фаолият юритаётганлар касбининг нуфузини ошириш, ёш авлоднинг соҳага оид касбларга бўлган қизиқишини янада орттириш ҳамда соҳада фидокорана меҳнат қилаётган ишчи ходимларни маънавий рағбатлантириш, уларни қўллаб қувватлаш имконини берди.

           “Наманган сув таъминоти” масъулияти чекланган жамиятда бугунги кунда 1400 дан ортиқ ишчи ходимлар фидокорона меҳнат қилишмоқда. 

      Бугунги синовли кунларда ҳам соҳада фидокорона фаолият юритаётган минглаб ишчи ва ходимларимиз аҳолини карантин шароитида ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, уларга сифатли канализация хизматини кўрсатиш мақсадида кучайтирилган иш режимида фаолият юритмоқда. Куну- тун фаолият юритаётган диспетчерлик ва авария хизматлари навбатчилиги жорий этилган.

         Кейинги уч йил давомида вилоят аҳолисига замонавий ва сифатли ичимлик суви ҳамда канализация хизматларини кўрсатиш даражасини ошириш билан боғлиқ бўлган мураккаб вазифаларни, бу борада қабул қилинган Давлат дастурларини, Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифлари давомида берилган вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вазирлигимиз раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли ишлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.

           Ичимлик сув таъминоти даражасини ошириш борасида кейинги уч йилда муайян ишлар амалга оширилиб, ушбу мақсадларда 286,9 млрд. сўм давлат бюджети маблағлари ўзлаштирилди. Халқаро молий институтлари кредит маблағлари ҳисобидан 2 та “Наманган вилояти ичимлик сув ва канализация тизимларини модернизация қилиш” ва “Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик ва Наманган шаҳри ичимлик сув таъминотини яхшилаш” лойиҳалари амалга оширилмоқда. 313 та аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи 85 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланиб, вилоят бўйича бу кўрсатгич 2017 йилдаги 62,2 фоиздан 2020 йил 1 январь ҳолатига 63,4 фоизга етказишга эришилди.

              2020 йилга ҳам соҳани ривожлантириш бўйича олдимизда долзарб вазифалар турибди.

            Ичимлик сув тъминоти ва оқова сув хизматларини ривожлантириш бўйича 2020 йилда жами 51,3 млрд.сўм маблағлар доирасида ичимлик ва оқава сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш белгиланган. Ичимлик сув таъминоти бўйича 130,7 км ичимлик сув тармоғи, 9 дона сув қудуғи қазиш ва 16 дона сув қудуғини реконструкция қилиш, 92 дона сув насослари ўрнатиш ва монтаж қилиш, 6 дона сув сақлаш резервуарлари қуриш, 4 дона трансформатор ўрнатиш, 2 дона ичимлик сув насос станцияси қуриш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси реконструкция қилиш режалаштирилган.

          Ушбу ишлар натижасида жами 42 минг нафар аҳолини илк бор ичимлик сув билан таъминлаш ва 91,5 минг нафар аҳолининг ичимлик сув таъминоти янада яхшилаш, шу билан бирга Наманган вилояти аҳолисининг ичимлик сув таъминоти билан таъминланганлик даражаси 63,9% дан 65,2% га ошишига эришиш кўзда тутилган.

       Оқава сув таъминоти бўйича 41,0 км оқава сув тармоқлари қуриш ва 1 дона оқава сув тозалаш иншооти қуриш режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида вилоятдаги 38,2 минг нафар аҳолига оқава сув хизмат кўрсатиш яхшиланади, шу билан бирга Наманган вилояти аҳолисининг оқава сув хизмати билан таъминланганлик даражаси 21,1% дан 22 % га ошишига эришиш кўзда тутилган.

         Жумладан,

              Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январ кунги 

ПҚ-4565-сонли қарорига асосан 2020 йилда 3 та объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун 11,1 млрд. сўм маблағлар ажратилиши ва ушбу маблағлар доирасида Ичимлик сув таъминоти бўйича жами 39,9 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 4 та ичимлик сув қудуқларини қуриш, 4 та ичимлик сув қудуқларини реконструкция қилиш, 1 та ичимлик сув насос станцияси қуриш ва 3 та сув сақлаш резервуарлари қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

             “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида жами 12,1 млрд.сўм, доирасида 60,0 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 75,0 км ичимлик сув тармоқларни таъмирлаш, 5 дона ичимлик сув қудуғи қазиш, 

16 та ичимлик сув қудуқларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

 

Инқирозга қарши курашиш бўйича шакллантирилган қўшимча дастури доирасида амалга ошириш режалаштирилган ишлар

 

Қўшимча дастур доирасида жами 28,1 млрд.сўм маблағлари доирасида Ичимлик сув таъминоти бўйича жами 16,6 км ичимлик сув тармоқларини қуриш, 3 дона сув сақлаш резервуарлари қуриш, 4 дона трансформатор ўрнатиш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси қуриш, 1 дона ичимлик сув насос станцияси реконструкция қилиш режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 7,7 мингдан ортиқ аҳолини ичимлик сув таъминоти яхшиланади ва 16,8 минг нафар ахоли ичимлик суви билан таъминланади.

          Оқава сув таъминоти бўйича жами 41 км оқава сув тармоқлари тортиш,   1 дона оқава иншооти қуриш ишларини амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур амалга ошириладиган қурилиш монтаж ишлар натижасида 48,2 минг ортиқ аҳолига оқава сув хизмати кўрсатиш яхшиланади.

              Жумладан,

           1. “Наманган шаҳри оқова сув тизимини реконструкция қилиш ва кенгайтириш (1-босқич)” объектида 2020 йилда жами 3,1 млрд.сўм пул маблағлари доирасида 14,4 км оқава сув тармоқларини қуриш ва 1 дона оқава насос станциясини реконструкция қилиш ишлари давом эттирилади. Ушбу ишлар натижасида Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари марказидаги жами   28,2 минг аҳолига оқава сув хизмати кўрсатиш яхшиланади.

         2. “Наманган” ЭИЗ “Сабзазор” массиви ичимлик сув ва канализация тизимларини қуриш” объектида 2020-2022 йилларда жами 89,5 млрд.сўм (2020 йилга - 10,0 млрд.сўм) пул маблағлари доирасида 18 км оқава сув тармоқлари қуриш ва 1 дона янги оқава сув иншооти қуриш ишлари режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида Чуст тумани Сабзазор массиви худудидаги саноат корхоналари ва қўшма корхоналар оқава сув хизмати билан таъминланади.

      3. “Наманган” ЭИЗ “Ибрат” массиви ичимлик сув ва канализация тизимларини қуриш” объектида 2020-2022 йилларда жами 35,4 млрд.сўм (2020 йилга - 15,0 млрд.сўм) пул маблағлари доирасида 16,6 км ичимлик сув тармоқлари қуриш, 8,8 км оқава сув тармоқлари қуриш, 3 дона сув сақлаш резервуарлари қуриш, 3 дона трансформатор ўрнатиш режалаштирилган. Ушбу ишлар натижасида Тўрақўрғон туман Ибрат массиви худудидаги янги саноат корхоналари ва қўшма корхоналар оқава сув хизмати билан таъминланади.

 

Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар.

 

 

Наманган вилоятида 2020 йилдан бошлаб, умумий қиймати 142,7 млн.доллар (банк кредити 114,млн.доллар) бўлган халқаро молия институтлари томонидан ишлар бошланади ва жорий йилда жами 8,4 млн.доллар маблағ ўзлаштирилади.

            Жумладан,

      1. Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги умумий қиймати 74,6 млн.доллар (банк кредити 60,0 млн.доллар) бўлган “Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш” лойиҳасини 2019-2023 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу маблағлар ҳисобидан ичимлик сув иншоотлари қувватини 

410 минг м3/суткага етказиш, 55,2 км ичимлик сув қувурларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда Поп тумани оқава сувларни тозалаш иншоотини тўлиқ реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

             Бу лойиҳа доирасида Наманган шаҳрида яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти даражасини 69,3% дан 90% етказилиши кутилмоқда.

             Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарори билан тасдиқланган.

          Бугунги кунда лойиҳанинг ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш устидан техник назорат олиб бориш бўйича “СЕСТ инфраструктурний” Ҳалқаро консалтинг компанияси билан шартнома тузилган бўлиб, хозирда ушбу ташкилот томонидан лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда.

           2020 йилда 7,9 млн.доллар маблағлар ўзлаштирилади.

        2. ОПЕК жамғармаси иштирокидаги умумий қиймати 68,1 млн.доллар (банк кредити 54,0 млн.доллар) бўлган Наманган вилоятининг Заркент, Ходжикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик аҳоли пунктлари ва Наманган шаҳри ичимлик сув таьминоти тизимларини яхшилаш лойиҳасини 2020-2025 йилларда амалга оширилиши белгиланган бўлиб, ушбу лойиҳа доирасида қуввати 51,4 минг м3/сутка бўлган “Заркент” ва “Булоқбоши” сув олиш иншоотлари, Янгиқўрғон туманида 3 та сув тақсимлаш иншоотлари, Наманган шахрида 2 та сув тақсимлаш иншоотлари, 73,7 км магистрал ва 129,1 км ички сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутинган.

 

Янгиқўрғон тумани ва Наманган шаҳрининг шимолий қисмида яшовчи аҳолининг ичимлик сув таъминоти даражасини 51% дан 100%га етиши кутилмоқда.

 

Мазкур лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги
739-сон
қарори билан тасдиқланган.

 

Бугунги кунда лойиҳанинг ишчи лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қурилиш устидан техник назорат олиб бориш бўйича Ҳалқаро консультант ташкилотини танлаш бўйича элон берилган ва жорий йил 1 май куни тендер ўтказилиши белгиланган.

 

2020 йилда 500 минг доллар маблағлар ўзлаштирилади.

 

Шу каби ўта долзарб ва ҳаётий муҳим вазифаларни амалга ошириш бугун бизнинг зиммамизда. Ишонамизки, бугунги кундаги жорий этилган карантин шароитида ҳам вилоятимиз ичимлик суви таъминоти ҳамда канализация хизматини кўрсатиш соҳасида меҳнат қилаётган барча ишчи, ходимлар ва раҳбарларнинг бор билим ва тажрибаси, куч ва имкониятларини сафарбар этиб, олдимизда турган вазифаларни шараф билан адо этамиз.

Аҳоли фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, улар учун ижтимоий-маиший қулай шароитлар яратиш масалалари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ривожланиши ва самарали фаолият кўрсатиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Энг асосийси, бугунги кунда биз вилоятда соҳага оид муаммоларни, уларни келтириб чиқарадиган сабабларни яхши ўрганганмиз, энг ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда уларни бартараф этиш, истеъмолчиларни сифатли ва кафолатли коммунал хизматлар билан таъминлаш бўйича аниқ дастурлар, режалар, чора-тадбирларни белгилаб олганмиз ва ишончимиз комилки бу борада кутилаётган натижаларга эришиб, аҳолимизнинг розилигига эришамиз.

 

Халқимизнинг розилиги – бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир.

 

 

 

“Наманган сув таъминоти” масъулияти чекланган жамият ахборот хизмати

 

Чоршанба, 08 Апрел 2020 00:00

Ҳозирги эпидемия тарқалиш ҳавфини олдини олиш учун жорий этилган карантин даврида истеъмолчиларга масофадан туриб хисб-китобларни амалга ошириш бўйича бир неча қулайликлар яратилмоқда.

Эндиликда сиз ичимлик суви учун тўловларни амалга ошириш, хисоб-китоблар билан танишиш, қарздорликни аниқлаш, шунингдек сув хисоблагич кўрсаткичларини тақдим этиш учун сув таъминоти корхоналари идораларига келишингиз шарт эмас. Бунинг учун уйингизда интернетга уланган компьютер ёки мобил алоқа воситаси бўлса кифоя.

@uzst_bot телеграм боти орқали сув таъминот корхонаси идораларига келиб бажаришингиз лозим бўлган тўлов қилиш, сув хисоблагич кўрсаткичини тақдим этиш ва хисоб-китоблар билан танишиш каби барча ишларни уйингизда туриб бажариш имкониятига эгасиз.

Тўловларни PayME, UPAY, PAYNET, CLIK электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширишингиз тавсия этилади.

Таъминотдаги муаммолар, хисоб-китоблар билан боғлиқ масалаларга корхонанинг шаҳар ва туман “Сувоқава” филиалларидаги қуйидаги телефон рақамларига боғланиш орқали ойдинлик киритишингиз мумкин:

 

Вилоят "Сувоқава" ДУК диспетчер хизмати - 69-2279360

Наманган шаҳар "Сувоқава" филиали - 69-2332314, 90-2228787

Дўстлик "Сувоқава" филиали - 69-2323615, 97-2566767

Косонсой туман "Сувоқава" филиали - 99-9904627, 97-5939496

Норин туман "Сувоқава" филиали - 97-2588575, 99-3221031

Наманган туман "Сувоқава" филиали - 95-3001169, 93-6741843

Поп туман "Сувоқава" филиали - 99-0031971, 93-9234070

Тўрақўрғон туман "Сувоқава" филиали - 93-9236289, 93-4028585

Уйчи туман "Сувоқава" филиали - 69-4821814, 94-2702247

Учқўрғон туман "Сувоқава" филиали - 93-4928702, 94-3082055

Чортоқ туман "Сувоқава" филиали - 69-4121531, 99-5129201

Янгиқўрғон туман "Сувоқава" филиали - 69-63211054, 93-6713433

Худудий "Оқава тозалаш" филиали - 69-2326048, 93-4954519

Чоршанба, 08 Апрел 2020 00:00

Жорий йилнинг 9 апрель куни Жийдакапа сув узатиш иншоотида мажбурий таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли, эрталаб соат 8-00 дан 14-00 га қадар бўлган муддатда Жийдакапа сув иншоотидан сув узатиш вақтинча тўхтатилади.

 

Бунинг натижасида, Наманган шаҳрининг Бобуршоҳ, Марғилон кўчалари, Зарбдор, Янги ҳаёт, Янги аср, Баркамол авлод маҳаллалари, Уйчи кўчасидаги кўп қаватли уйлар, Марказий шифохона, 4-оила поликлиникаси, Агротадбиркорлик коллежи худуди, Вилоят силга қарши кураш диспансери худудларида, шунингдек Наманган туманининг Қурама, Эшобод, Қўрғонча, Қорасув, Неъматжон, Ғалча, Қўқонқишлоқ, Хонобод, Ирводон 1-2-3 махалларида, Уйчи туманининг Жийдакапа, Ўнҳаят, Обжувоз қишлоқларида ичимлик суви таъминотида чекловлар бўлиши маълум қилинади.

 

Истеъмолчилардан эҳтиёжлари учун сув заҳирасини яратиб туришларини сўраймиз.

 

Ушбу юзага келаётган ноқулайликлар учун вилоят “Наманган сув таъминоти” МЧЖ маъмурияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

 

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ Ахборот хизмати

Душанба, 16 Март 2020 00:00

2020 йил 15 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга бағишлаган матбуот анжумани ўтказилди.

 

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда қуйидаги чоралар белгиланди:

 

Оммавий тадбирлар

 

Барча оммавий тадбирлар, шу жумладан, Наврўз байрами доирасидаги умумхалқ сайллари бекор қилинди. Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати тўхтатилди.

Ҳукумат мамлакатдаги барча диний идораларга диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклаш бўйича мурожаат билан чиққан - жума намозлари тўхтатилиши мумкин.

Шунингдек, мамлакатдаги барча кинотеатрлар фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади, концертлар қолдирилади.

Душанба, 16 Март 2020 00:00

1. Танага спирт ёки хлор пуркаш тожсимон вирусни йўқ қила оладими?

 

Йўқ, танага спирт ва хлорни пуркамаслик керак. Улар танага
кирган вирусларни йўқ қила олмайди. Аксинча, улардан фойдаланиш кийим, кўз ва оғиз учун зарарли бўлиши мумкин. Спирт ва хлордан фойдаланиш тавсия этилган ўринларда қўлланилса, спирт юзаларни дезинфекциялаш учун фойдали бўлади.

 

2. Тожсимон вирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқалиши мумкинми?

Йўқ, тожсимон вирус узоқ масофаларга ҳаво орқали тарқал- майди. Бу вирус асосан йўталган ёки аксирган пайтда касал одамнинг оғзидан ёки бурнидан сачраган томчилар орқали юқади. Бу томчилар оғир бўлгани учун ҳаво орқали узоқ масофаларга етиб бориши мумкин эмас. Лекин ўша йўтал ёки акса уришдан сачраган томчилар теккан сиртга ёки нарсага тегиб, кейин қўлини кўзга, оғизга ёки бурунга теккизган одамга
ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун қўлларни спиртли воситаларда тез-тез тозалаш ёки уларни совун билан ювиб туриш керак.

 

3. Ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиш мумкинми? Ниқобларни қўлни дезинфекциялаш воситаси билан дезинфекция қилиш мумкинми?

Йўқ, ишлатилган ниқобларни қайта ишлатиш ёки ишлатил- гандан кейин дезинфекциялаш мумкин эмас. Нафас йўли юқумли касаллигига чалинган, жумладан, тожсимон вирус юқтириб олган киши билан мулоқотда бўлсангиз, ниқобнинг ташқи тарафига инфекция тушган бўлади. Шунинг учун ниқоб- нинг ўша ташқи тарафига қўл теккизмай туриб, ундан халос бўлиш керак. Ниқобни ечгандан кейин қўлларни спирт билан ишқалаш ёки совунлаб ювиш шарт.

 

4. Ҳомиладор аёллар тожсимон вирус инфекциясига кўпроқ мойил бўладими ёки инфекция асоратлари уларга кўпроқ таъсир қиладими?

Ҳомиладор аёлларнинг тожсимон вирусга чалиниш эҳтимоли кўпроқ экани ёки инфекция асоратларига кўпроқ мойил экани ҳақида аниқ тасдиқланган илмий-тадқиқотлар хулосаси йўқ. Лекин умуман олганда, ҳомиладор аёлларда иммунитет бироз пасайиши ёки бошқа физиологик ўзгаришлар кузатилади, натижада улар нафас йўллари инфекциясига нисбатан кўпроқ заифлашиб қолиши мумкин. Шунинг учун гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда бу вируснинг уларга юқишидан эҳтиёт бўлиш керак: қўлларни доим ювиб юриш, касалланганлардан
четланиш керак.

Чоршанба, 26 Феврал 2020 00:00

Наманган шаҳри ва Янгиқўрғон тумани ҳудудларида ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган навбатдаги қадамлар қўйилди.

 

Аввал ҳабар берганимиздек, 2020 йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Наманган вилоятининг Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорига ўзгартириш киртиш хақида”ги 41-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисига – Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битимини имзолаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига – ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, “Коммунхизмат” агентлиги, Наманган вилояти “Сувоқава” ДУК ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилган эди.

 

Сешанба, 18 Феврал 2020 00:00

Уйчи тумани Янгихаёт МФЙ худудидаги фуқароларнинг ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда.

 

        Уйчи туман Янгихаёт МФЙ худудида яшовчи фуқаролар томонидан худудда ичимлик суви танқислиги, ичимлик сув қувури эскириб, яроқсиз холатга келганлиги юзасидан қилган мурожаатлари мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилиб, ушбу худуддаги ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун амалий ишга қўл урилди.

 

Пайшанба, 13 Феврал 2020 00:00

Наманган шахрининг сув таъминоти ва канализация тизимларини Давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга бериш юзасидан ишлар
олиб борилмоқда

 

           Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040 сонли қарорига мувофиқ Наманган шаҳрида ичимлик сув ва канализация тизимларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича амалий ишлар бошланган эди.

           Уй-жой комунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Осиё тараққиёт банки ўртасида мазкур масала юзасидан ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, 2020 йил 12-13 феврал кунлари Осиё тараққиёт банки томонидан жалб этилган хорижий маслаҳатчилар вилоят “Сувоқава” ДУКга ташриф буюришди.

Жума, 31 Январ 2020 00:00

Наманган шаҳрининг шимолий ҳудудлари тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Аввал хабар берганимиздек, Наманган шаҳрининг Мустақиллик 5 йиллиги, Ёшлик, Бунёдкор маҳаллалари, Оромгох, Ахсикент даҳалари ҳамда Янгиқўрғон туманининг 19 та қишлоқ аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Наманган вилоятининг Заркент, Ходжикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик аҳоли пунктлари ва Наманган шаҳри ичимлик сув таьминотини яхшилаш лойиҳасини ОПЕК жамғармасининг кредитлари ҳисобидан амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрда “ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида Наманган вилоятининг Заркент, Ходжикент, Исковот, Булоқбоши, Бўстон, Ёшлик аҳоли пунктлари ва Наманган шаҳри ичимлик сув таьминотини яхшилашлойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 739-сонли қарори қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ лойиҳанинг умумий қиймати 68,1 млн. АҚШ долларини, ОПЕК жамғармасининг қарзи 54,0 млн. долларни, лойиҳани амалга ошириш муддати 6 йилни (2020-2025 йиллар) ташкил этиши белгиланган бўлиб, лойиҳа доирасида қуввати 51,4 минг м3/сутка бўлган “Заркент” ва “Булоқбоши” сув олиш иншоотлари, Янгиқўрғон туманида 3 та сув тақсимлаш иншоотлари, Наманган шахрида 2 та сув тақсимлаш иншоотлари, 73,7 км магистрал ва 129,1 км ички сув тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳани амалга ошириш ишларини жадаллаштириш мақсадида 2020 йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг “ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокида “Наманган вилоятининг Заркент, Хадикент, Исковот, Булоқбоши, Ёшлик шаҳарчалари ва Наманган шаҳрининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 5 сентябрдаги 739-сон қарорига ўзгартириш киртииш хақида”ги 41-сонли қарори қаблу қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисига – Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битимини имзолаш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига – ОПЕК жамғармасининг қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси, “Коммунхизмат” агентлиги, Наманган вилояти “Сувоқава” ДУК ва Наманган вилояти ҳокимлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилди.

Тез кунларда Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан ОПЕК жамғармаси билан лойиҳани амалга ошириш бўйича қарз битими имзолангандан сўнг, лойиҳанинг лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро консультантларни аниқлаш, лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқишга кришилади. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида Наманган шаҳрининг шимолий ҳудудлари ҳамда Янгиқўрғон туманининг 19 та қишлоқ аҳоли пунктларидаги 191 минг нафардан ортиқ аҳоли узлуксиз тоза ичимлик суви билан таъминланади.

 

Вилоят “Сувоқава” ДУК Ахборот хизмати